🔰 Сизни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2021 йил 23 сентябрь куни соат 16:00 да “Қўлёзмалардан нусха кўчириш ва улар устида олиб бориладиган тадқиқотлар” мавзусида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этамиз.
Анжуманда араб тили бўйича филология фанлари доктори, профессор, Ироқ давлат университетининг “Тил ва адабиёт факультети” ўқитувчиси, доктор Маҳмуд Фавзий Абдуллоҳ Кубайсий иштирок этади.
СЕМИНАРДА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ:
🔹Қўлёзмалардан нусха кўчириш анъанаси;
🔹Қўлёзма асарларнинг сақланиши ва реставрацияси;
🔹Қўлёзма нусхаларини қиёслаш натижасида олинадиган натижалар;
🔹Қўлёзмаларни ўрганиш қайси даврдан илмий йўналиш сифатида шаклланди?
Семинар эркин мулоқот ва мутахассис билан савол-жавоб тарзида ўтади.
Семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин:
👉 https://us02web.zoom.us/j/8087350583?pwd=d0Z1UnFsNENvNW9WbXNnL2VoNW5Kdz09
Семинар идентификатори: 808 735 0583
Пароль: 123
Батафсил: 👉 https://t.me/Imom_Termiziy